ЎЗБЕКЧА “КУБ” ВА ИНГЛИЗЧА “CUP” СЎЗЛАРИ ҲАҚИДА
Дунё тилларига ўзлашиб, сингиб кетган бўлса-да, келиб чиқиши туркийча экани айтилмаган сўзлар ҳам кўп.
Масалан, “
куб”, “кубок” сўзларининг тақдири шундай.
Ўзбек тилининг изоҳли луғатига кўра,
”куб” асли юнонча бўлиб,
“кубос” –
идиш, коса деган ма'ноларни англатади. У шунингдек, юнон тилидан бошқа тилларга ҳам ўтган, жумладан, ўрис тилида
катта тоғора, идиш ма'ноларида ишлатилади.
“Кубок”нинг асли ҳам худди шундай, уни инглизлар
“cup” (“кап”), испанлар эса
“copa” (“копа”) дейди. Ма'носи ўрисча ва юнончадагига яқинроқ, я'ни, ҳам
идиш (пиёла), ҳам ғолиб спортчиларга тақдим этиладиган совринни билдиради.
Ўзбек тилида
“кува, кувача” деган сўз бор. Айнан кўза эмас, лекин унга ўхшайдиган сопол идиш
кува дейилади.
Мен Қошғарий луғатида
“куб” (“kϋb”) сўзига дуч келдим. У хум (хумча) маъносида ишлатилган экан.
Мисол: Kϋb čïwïladï (Куб чивилади) –
Хум қайнади.
Ма'носи ва талаффузидаги ўхшашлик туфайли
“куб” (“kϋb”) билан
“кува”нинг илдизи бир эканига шубҳа қилмайман. Лекин, қизиқ, улар Ўрис ўлкаси ва Оврўпага қандай бориб қолди экан?
P.C: батафсил ўқиш учун
манба