#амалиёт
Дори нима учун қабулимизга келмайди?
Нега
дори воситалари дейишларини ҳеч тушунмайман. Шунингдек,
дорини қабул қилиш ҳам мен учун чучмал жумла бўлиб туюлади.
Келинг, дори воситалари эмас,
дори-дармон дейлик.
Дорини ҳам қабул қилишдан воз кечиб,
ичиш билан кифояланайлик. Чунки қанча кутсак ҳам дори қабулимизга келмайди
😁. Шундай бўлгач, қандай қилиб дорини қабул қиламиз?
Бир устозимиз бундай деганди: "Душ қабул қилиш учун шунча йилдан бери кутаман, лекин бирор марта ҳам келмади".
Тилдан узоқлашмаслик керак, деб ўйлайман. Таржимада ҳам, таҳрирда ҳам халқ гапираётган жонли тилга хос ифодадан фойдаланиш маъқул.
@tahrir_uz