#кўзгу
Бир нуфузли телеграм каналда берилишича,
Солиқ қўмитаси 2024 йил бошидан бери Yandex Uzbekistan бюджетига 125 миллиард сўм (тахминан 10 миллион доллар) маблағ ўтказганини маълум қилди.
Шу ўринда савол туғилади: хўш, бунча маблағни ким қаерга ўтказган? Матнни ўқиш асносида
Yandex Uzbekistan ҳисобига 10 миллион долларни қўмита ўтказгандек фикр пайдо бўлади.
Лекин мантиқан ўйлаганда
Yandex Uzbekistan бу пулни давлат бюджетига солиқ сифатида тўлаган бўлиши керак.
Солиқ қўмитаси шуни маълум қилган, холос. Чунки вазифасига кўра, қўмита пул ундирувчи ташкилот, пул инъом қилувчи эмас.
@tahrir_uz