#билиб_олинг
Муҳаррирликда ҳамма нарсадан хабардор бўлиш керак. Ҳеч қандай янгилик эътибордан четда қолмаслиги лозим. Чунки эртага сизга қандай топшириқ берилишини билмайсиз.
Шу ишнинг ортидан нон топгандан кейин энг билимли, маҳоратли муҳаррир мақомини сақлаб қолиш жуда муҳим.
Масалан, ўзим ҳар бир ўзгаришга ҳушёр қарайман. Куни кеча Қонунчилик палатаси қўмиталари раислари тасдиқланди. Шуни ҳам ўзим учун олиб қўйдим.
Мабодо сизга ҳам зарур бўлса, қуйида келтираман.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари раислари:➖Равшан Мамутов — Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси;
➖Шарофиддин Назаров — Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси;
➖Гулрух Агзамова — Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси;
➖Илҳом Абдуллаев — Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси;
➖Жаҳонгир Ширинов — Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси;
➖Бобур Бекмуродов — Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси раиси;
➖Нодир Жумаев — Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси раиси;
➖Улуғбек Шерматов — Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси;
➖Хайрулло Ғаффоров — Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси;
➖Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси (вакант).@tahrir_uz