View in Telegram
#маҳорат_мактаби Илиқ ва иссиқ Биз “илиқ” билан “иссиқ”ни ҳам фарқламай қўйдик. Об-ҳаво маълумотида ҳаво салқинроқ бўлса, “илиқ” сўзи ишлатилади. Ёзги иссиқларга нисбатан “иссиқ” қўлланади. Аслида иссиқлик – физикага оид тушунча бўлиб, даражада айтилганда, унга изоҳ бериш шарт эмас. “Иссиқ” бир даража ҳам, миллион даража ҳам бўлиши мумкин. “Илиқ” эса ўта нисбий тушунча. Шимолда яшовчилар учун илиқ бўлган даража жанубдагилар учун совуқ бўлади ва аксинча. Қатъий гап шуки, илиқлик ҳеч қандай даража билан ўлчанмайди ё белгиланмайди. Яна ҳаммамиз озми-кўпми биладиган рус тилига қиёс қилсак, улар “столько-то градусов прохлады” ё “пятьсот градусов жары” демайди. Шундай экан, физика атамаларига тўлиқ амал қилиш керак. Ҳаво ҳароратига қараб, даражага илиқ-иссиқ деб баҳо бериб бўлмайди. Рус тилидан мисол келтирадиган бўлсак, “...градусов тепла” тарзидаги жумла ишлатилади, улар “... градусов жары”, “...градусов прохлады” демайди. Бошқа халқларда ҳам шундай. Анвар Бобоев, таниқли журналист @tahrir_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily