View in Telegram
Устахона Муҳаррир сабоғи Ҳар иккиси” ё “ҳар учаласи” деган сўзлар ҳам жуда урф бўлди. Икки киши ҳақида гапира туриб, ҳар иккиси дейиш – бемаъни. Аслида “иккови” ё “икковининг ҳар бири” ё жўнгина “ҳар бири” бўлади. “Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни” қабилидаги гаплар ҳам “ҳар касаллиги”нинг бир тури. Ойнинг ҳар пайшанбаси дейиш мумкин, чунки бир неча марта келади. Ҳафтада эса битта бўлади. Шунинг учун оддий қилиб “ҳар пайшанба” десак, ҳеч кимнинг ғижини келмайди. “Ҳар” билан “ҳеч”нинг фарқига ҳам бориш керак. Бундай қўпол “адашиш”га мисоллар кўп. Мана биттаси: “Ҳар бир шоирнинг китоби ватан ҳақидаги шеърсиз чиқмайди”. Кейинги ноўрин қўлланаётган сўзлардан бири “ажрим”дир. Бу ҳукм маъносини билдиради. Масалан, “суднинг ажрими чиққан” деймиз. Шунинг учун ажрим сўзини оилавий ажрашишларга нисбатан ишлатиб бўлмайди. Масалан, “оилавий ажримга олиб келувчи фалон сабаб ва омиллар” деб кўп гапириляпти. Анвар Бобоев, таниқли журналист @tahrir_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily