ЎЗ ЖОЙИНГ БЎЛСИН!
Европа халқларининг ҳикояси бор. Бир ғоз отни кўриб қолиб унга беписанд назар билан дейди:
- Мен сендан афзалман. Сенинг барча иқтидоринг бир маконда чекланган. Менинг эса турли истеъдодим бор. Сенга ўхшаб ерда юра оламан, қанотларим билан самода ҳам учаман, шунингдек сувда ҳам сузаман. Кўрдингми, мен қанчалар ноёбман, сен эса заиф ва қудратинг қанчалар чекланган?!
От деди:
- Тўғри, сен уч хил шароитда ҳам яшай оласан. Аммо уларнинг ҳеч бирида моҳир эмассан. Сен учишни биласан. Аммо тез уча олмайсан. Учишинг оғир. Ўзингни лочинлар қаторига қўя олмайсан. Сен сув сатҳида суза оласан. Аммо балиқлардек суза олмайсан, сув остидан овқат топа олмайсан. Ҳатто япалоқ оёқларинг билан ер юзида юрганингда ҳам юришинг кулгуни келтиради. Мен қуруқликда яшасам ҳам шаклим чиройли, танам кучли, ҳаракатим мафтункор, тезлигим ҳушни олади. Мен бир жойда чекланган ҳолда қолишни афзал биламан. Шу билан бошқаларни ажаблантираман. Ҳар жойда бўлиб бошқаларга кулгу бўлгандан кўра бир жойда турганим афзал!
Тафаккур қилинг!
@Tafakkur3