"Халиям август сентабрни кутиб яшаяпмиз" деб нолишдан бўшамайдиганларга озгина гапларим бор.
33 йил илгари, мустақилликнинг илк йиллари бўлган ўтиш даврини яшаганлардан кўп нарса эшитганман. Қўлда пул бўлса дўконда ун, ёғ йўқ, ёғ билан нон бўлса қўлда пул йўқ. Одамлар бир хона уйда яшаб, ўша уйда овқат еган, ўша ерда ухлаган, ўша уйда мехмон кутган кўпчилиги. Тўйлар хам хозиргидек дабдаба бўлмаган. Сомонсувоқ уйда, сандалли хонтахтада ўтирган одамлар. Алохида хаммом ва хожатхона нима билишмаган.
Хозирчи? Замон оғирлашди, яшаш қийин бўлди деб нолиймиз-у, лекин эътибор бермаймиз-ки инсонларни эхтиёжи ортиб кетди.
Хозир уйлар баланд, ремонтлар зўр, қиммат мебеллар, энг яхши идишлар. Хар бир хонадонда машиналар. Бир мавсум кийилган кийимни кейинги мавсумда кийгиси келмайди одамлар. Тўйлардаги дабдабалар, сеп сидирғалар, орзу хаваслар ортгандан ортиб кетди. Умра хажга боришлар ва қайтиб келгандан кейинги дабдабани айтмасам хам биласизлар.
Аввалари дастурхонда нон, чой, шакар бўлса хам шукр қиларди одамлар, хозир кўнишмайди.
Кола фантани, ширинликни фақат байрамларда ичиларди, хозирчи?
Айтмоқчи бўлганим шу, замон оғирлашмади, одамларни эхтиёжи ортиб ўзига камфорт қилишни бошлади. Қанча пул бўлмасин етмайди. Чунки доим уйнии ремонтини янгилаш, мебелини янгилаш, қиз узатиш, келин олиш яна алламбало чиқимлардан қутулмайди ўзбек.
Агар биз хам чет элликлар каби оддий камхарж тўй қилиб, ўликка қилинадиган маросимларни камайтирсак, дабдабадан сал қочсак мазза қилиб топганимизни хам еб ичиб, хам саёхат қилиб, тўплаб хам яшасак бўларди. Нолийверишам яхшимасда