View in Telegram
Сирожиддин Саййид шеърлари
ШОҲ БОБУР Бунча узун оҳ тортдингиз, оҳ Бобур, Муттаҳамлар дунёсида шоҳ Бобур. Андижону Ҳинду — етти иқлимда Топилмади Сизга бир додхоҳ, Бобур. Оллоҳимнинг даргоҳлари кенг, лекин Сиғдирмади Сизни бу даргоҳ, Бобур. Кеча узун, манзил олис, йўл узоқ, Сизга фақат ёлғиз ой ҳамроҳ, Бобур. Нонкўр беклар, беоқибат мирзолар, Кимлар Сизга қазмадилар чоҳ, Бобур. Ғурбат бўлди охир тожу тахтингиз, Подшоҳлар ҳам йиғларкан-да, воҳ Бобур! Қисмат қаттиқ, алам бисёр, эл ғофил, Бу дунёда борми бир дилхоҳ, Бобур? Умри отда ўтган буюк мусофир, Давлат надир асли, надир жоҳ, Бобур? Шоирлиги шоҳлигидан улуғроқ, Шоҳлиги ҳам шеъридай огоҳ, Бобур. Алишербек дейсиз, назм султони, Сиз ҳам шунда топдингиз паноҳ, Бобур. Шамширингиз янглиғ Жайҳун ярқирар, Кўкда моҳ ҳам Сизнинг мангу оҳ, Бобур. Сирожиддин Саййид
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start