View in Telegram
Сирожиддин Саййид шеърлари
Forwarded from
Сирожиддин Саййид шеърлари
2:57
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТАЛАБАЛИК ОЧЛИК ДАВРИМ Сирожиддин Саййид Уч кундир оч яшайман Термулиб қотган нонга. Чўнтакнинг ҳам “қорни оч”, Мадад беролмас менга. Девордан жилмаяди “Олтин талабалигим”. Қарайман, хўрсинаман, Хўрсиниб қўяр қорним. Стипендиянинг “қотили” Ана, қирқ сўмлик туфли, Бақрайганча қарайди Менга даҳлиздан туриб. Ял-ял ёниб курсдош қиз — Кинога, — дейди, — юринг! Кинога бало борми, Қорни тўқ-да, аблаҳнинг! Отам берган пулларнинг Китоб олдим барига. Кулбам мени сир тутар, Яширгандай бағрига. Суратимга қарайман, Бир нарса деб бўлмайди. Китоб — дўстдир, валекин Китобни еб бўлмайди. Таниш шоир келади, Кўзойнаги ялтирар. Баччағарнинг қорни оч, Мени ғам босар баттар. У ҳам кириб ўлтирар, Англагандай ноламни. Тор кулбада шеър ўқиб, Сайр этгаймиз оламни. Шеърият қанотида Тоғлар, сойлар кечамиз. Қотган нонни бўктириб, Бирга чойлар ичамиз. ...Ярим тун, қўзғалару — Яхши қол, — деб жўнайди. Кўзойнаги ялтирар, Осмон юлдуз ўйнайди. Ўша кеча, тор ҳужра, Фақиргина кўйлакда, Шоирлик, талабалик Тутинди ака-ука......
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start