View in Telegram
Сирожиддин Саййид шеърлари
ҚОР ЁҒДИ Қор ёғдию оқданди буткул еру осмонлар, Борлиқни қуршаб олди оқчопон посбонлар. Қор ёғдию бу олам бир тунда майинлашди, Битди гўё жисмида бори захму зиёнлар. Бепоён бир эзгулик яралгандай, гўёки, Қолмагандай жаҳонда ичи қора, ёмонлар. Дараларда оқтошлар оқ қўйлар сурувидай, Оқ қоялар, оқ тоғлар — оқ чакмонли чўпонлар. Яссавий ҳикматлари ёғмиш гўё кўклардан, Ҳаммаёқда ёйилмиш оқ варақ, оқ девонлар. Фақат бу ҳикматларнинг зимнига етмоқ керак: Қайдан келур одамзот, яна кетур қаёнлар? Қошлари камонларнинг зулфи, мижгонлари қор, Баҳор қачон келади, эй қошлари камонлар? Бутун борлиқ, бор олам илоҳий оқликка ғарқ, Бўлмагандай ҳеч қачон ҳеч хил давру замонлар.
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start