Байрам муборак азиз устоз ва мураббийлар!
Давлатимиз Раҳбарининг сиёсий иродаси туфайли
тарихан жуда қисқа вақтда ўқитувчилар байрамини
далада эмас, ҳақиқий байрам сифатида нишонлашга ўтилди,
“буржуйка” печкаларида иситилиб, ис газидан заҳарланиш хавфи бўлган минглаб мактаблар таъмирланди,
юзлаб хароб аҳволдаги мактаб филиаллари тўлақонли мактабларга айланди,
минглаб мактабларга ичимлик суви етиб борди, барча мактаблар интернет тармоғига уланди, минглаб мактабларга янги компьютерлар, қўшимча жиҳозлар ва адабиётлар етказиб берилди, умуман мактаб таълимига кўмаклашиш
умуммиллий ҳаракатга айланди.
Жуда катта харажатлар талаб қиладиган шунча базавий ишлар билан бирга ниҳоят ўқитувчилар малакасини оширишнинг юраги бўлган Абдулла Авлоний педагогик маҳорат институтида ҳам
хавас қилишга арзийдиган шароит яратилишига имкон бўлиб, Давлатимиз Раҳбари томонидан ушбу муҳим масканда ўқитувчилар билан бўлган учрашув бу йилги байрам учун ўзига хос совға бўлди:
https://t.center/shmirziyoyev/24148
Биз чет эллик компанияларни Ўзбекистонга жалб қилиш бўйича таклиф қилганимизда,
барчаси айнан кадрлар салоҳияти билан қизиқишади, бу эса ҳар қандай соҳаларни ривожлантириш учун
айнан устоз ва мураббийларнинг меҳнати жуда муҳим эканлигини доим эслатади.
Яна бир бор байрамлар муборак бўлсин!