Устоз Фарида Афрузнинг шеьрларига назира
Ўйлабман,хамма яхши ўзим каби
Ўзим каби сўзлари рост ва самимий.
Йиғламайман,доимкулиб юраман-у,
Хаёт ўзи хар ишимда бўлар хомий.
Ўйлабман,осмонларим яқин бўлар
Юлдузларга етаверар қўлим дебман.
Ўйлабман,чорасизлик кучсизга хос
Кетсам бўлар миллион-миллион йўлим дебман.
Ўйлабман,ғурур отин миниб юргум
То ўлгунча оқсамасдан чопади деб.
Ўйлабман,қораймайди кундузларим
Қуёш бошқа бир жойларда ботади деб.
Ўйлабман ,мухаббат хеч тугамайди
Оқибатнинг чечаклари унаверар.
Ўйлабман,ўтса хам-ки,қанча йиллар
Яқинларим яқинимда юраверар.
Ўйлабман,ўзгармайди хеч бири йўқ,
Ўзгармайди дўстим,ёрим,жигарларим.
Ўйлабман, чиндан жонин берармуш деб,
Тилда юз бор жонин нисор қилганларим.
Билдим-ки, бор барча ўйларим хато
Билдим-ки,тамоман ўзгача олам.
Кечир қалбим,кечир сен Роббим
"Одамлик қилибман мен нодон одам!"
28.04.23
✍Шоира Матназарова
@Shoira_Manzur_ijodi