View in Telegram
She'r sehri
Forwarded from
Мансур ЖУМАЕВ шеърлари
* * * Шароблар ичилди, хум қолди, жоним, Денгизлар қуриди, қум қолди, жоним. Асрлар яшалди, фақат ёдимда Сен билан ўтган бир зум қолди, жоним. Агарчи ичимда вулқоним тирик, Агарчи тилимда қалқоним тирик, Валекин оғзимда талқоним тирик, Валекин тишимда мум қолди, жоним. Бошимдан ўтдилар фалокатларим, Туғилиш, уйғониш, ҳалокатларим, Хоразмий хатларим, суғдий хатларим... “Дол”у “зол”, “лом” билан “мим” қолди, жоним. Нобино кўрларим бинодай ўтди, Синодай зўрларим Синодай ўтди, Бир ярим соатлик кинодай ўтди... Топинмоғим учун ким қолди, жоним?! Саволми, жавобми бўйла боқишинг, Муғнинг роҳибидай олов ёқишинг?.. Жавоб бермасанг ҳам майли, хоҳишинг, Сендан катталар ҳам жим қолди, жоним. Шароблар ичилди, хум қолди, жоним, Денгизлар қуриди, қум қолди, жоним. Асрлар яшалди, фақат ёдимда Сен билан ўтган бир зум қолди, жоним. 2023 йил 5 февраль Рассом: Акмал Нур.
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start