View in Telegram
​​Таом ейишдаги суннатлар Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирингиз таом еса, Аллоҳнинг исмини зикр қилсин. Агар аввалида Аллоҳнинг исмини зикр қилишни унутиб қўйса, «Бисмиллаҳи аввалаҳу ва охираҳу» десин», – дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган. Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олтита саҳобалари билан таом емоқда эдилар. Бир аъробий келиб, икки марта олиб ҳаммасини еб қўйди. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аммо, у тасмия айтганида, ҳаммангизга етар эди», – дедилар». Термизий ривоят қилган. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирингиз еса, ўнг қўли билан есин. Қачон бирингиз ичса, ўнг қўли билан ичсин. Чунки, шайтон чап қўли билан еб, чап қўли билан ичади», – дедилар». Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон, ҳеч қандай таомни айбламадилар. Агар иштаҳалари тортса, ердилар. Кўнгиллари тусамаса, тарк қилар эдилар», – деди». Учовлари ривоят қилишган. Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен ёнбошлаган ҳолимда емайман», – дедилар». Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларини ерга текказиб чўнқайиб ўтириб, хурмо тановул қилаётганларини кўрдим». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб ичишдан қайтардилар. «Ейиш-чи?» – дейилди. «У яна ҳам ашаддийроқ», – дедилар». Термизий ва Муслим ривоят қилган. Муслимнинг лафзида: «У яна ҳам ёмонроқ ёки чиркинроқ», дейилган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирингиз таом еса, лаганнинг уст томонидан емасин. Лекин паст томонидан есин. Чунки, барака унинг уст томонидан нозил бў-лур»,– дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган. Термизийнинг лафзида: «Барака таомнинг ўртасидан нозил бўладир. Бас, уни атрофидан енг. Ўртасидан еманг», дейилган. ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ! Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ: 👉 https://t.center/Shayx_Hazrat/37277
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily