Қарорга кўра:
✅ Электрон тижорат операторлари (электрон савдо платформаси, буюртмалар агрегатори ва рақамли стриминг хизмати операторлари) сифатида
фақат юридик шахслар - Ўзбекистон Республикаси резидентлари фаолият юритиши мумкинлиги;
✅ Электрон шартнома ёки битимлар орқали ҳеч қандай мажбуриятлар олмайдиган, фойдаланувчиларга ўзининг ахборот ресурси ёки платформаси орқали товар (иш, хизмат) ҳамда рақамли маҳсулотлар ҳақида маълумот ёки ахборот бериш билан чекланадиган
юридик шахс ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркор электрон
тижорат оператори ҳисобланмаслиги қабул қилинди.
2025 йил 1 июлдан бошлаб:
✅ Электрон тижорат операторлари, электрон тижоратда сотувчи бўлган юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, шунингдек, электрон тижоратда сотувчи ёки буюртма асосида товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчи ёхуд йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолиятини амалга оширувчи
ўзини ўзи банд қилган шахслар электрон тижорат доирасида ҳисоб-китобларни фақат
алоҳида банк ҳисобварақларидан фойдаланган ҳолда амалга оширади;
✅ Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг электрон тижорат доирасидаги фаолияти натижасида пул маблағлари тарзида олинган даромадлари ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг банк картаси бириктирилган алоҳида банк ҳисобварағида хисобга олинади;
✅ Ўзини ўзи банд қилган шахснинг
алоҳида банк ҳисобварағига тушадиган маблағлар суммаси товарларни (ишларни, хизматларни) сотишдан олинган даромадларни аниқлашда ўзини ўзи банд қилган шахсни
айланмадан олинадиган солиқни тўловчи сифатида тан олиш учун фойдаланилади.
👉@shahzod_proconsultant👈