View in Telegram
Донишманддан бир киши сўради: — Аёлим мени севишини қандай билсам бўлади? Донишманд деди: — Агар мана шу 14 ҳаракат аёлингда мужассам бўлса, ишон, у сени севади. — Улар нима? Донишманд қуйидагиларни санаб берди: 1. Сенинг ҳаёт тарзингни ва сени яхши кўрганларни ҳам яхши кўрса; 2. Унинг фикрига қарши чиқсанг, ғазабланмаса; 3. Ғазабинг ва ранжишингдан таъсирланса; 4. Сен билан суҳбат қуриш учун доим мавзулар топишга ҳаракат қилса; 5. Бирор ишни ёки қарор қабул қилишидан олдин сен билан маслаҳатлашса; 6. Арзимаган ҳадя берсанг ҳам, жуда хурсанд бўлса; 7. Сенга енгиллик яратишга, бирор юмушингда кўмаклашишга ҳаракат қилса; 8. Йўқ пайтингда сендан хавотир олса; 9. Сени рози қиладиган ишга интилса, ёқтирмаган, ғазабингни келтирадиганини бошқа такрорламаса; 10. Иродасизлигинг ғазабини келтирмаса; 11. Сен учун азиятларга бардош берса; 12. Сенинг фикрларинг, ғамларингга шерик бўлса, сенинг оламингга киришга интилса; 13. Қандай ишда ишламагин, ор қилмаса, хижолат бўлмаса; 14. Сени Аллоҳга яқинлашишингга мадад берса, тоат-ибодатларингда кўмаклашса, демак сени севади. 👉 @sevikli_rafiqa - baxtli ayollar kanali❤️
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily