View in Telegram
💞
Diydor Shirin
💞
Ғамларимдан тўкилиб кетсам, Ҳолим сўраб, кўтарар кўнглим. Ситамлардан куйиб оҳ чексам, Жонга жондош опаю синглим. Биров қалбим оғритса ногоҳ, Баъзан ичда чексам ҳамки оҳ, Ҳаммасидан хабардор, огоҳ, Қалбга қалбдош, опаю синглим. Жон деганинг кечгани ёмон, Кун келганда унутса осон, Бир ёнингда суянчиқ, посбон, Қонга қондош, опаю синглинг. Яқинларим дебман жуда кўп, Хом хаёлда юравердим хўб, Бошга кулфат тушганда тўп - тўп, Эслагувчим, опаю синглим. Руҳим икки ўт орасида, Кундузларим тун қорасида, Кўндим Тангрим ҳар чорасига, Сабру бардош, опаю синглим. Ҳақиқатга боқолмадим тик, Шундан балким бошим ҳам эгик, Дардларимга фақат сиз шерик, Малҳамимсиз опаю синглим. Қачонлардир қилсам ҳам хато, " Беайб фақат биргина Худо", Дея менга бўлгувчи ҳимо, Доим тиргак опаю синглим. Жонга жондош, опаю синглим. Санобар Тилакова
💝
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 |
💞
@DIYDOR_SHIRIN
💞
🌷
Каналга Обуна Бўлинг
🌹
https://t.center/joinchat/FL9uAS2V87M3ZDE6
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start