“Ижтимоий карта” тизимини жорий этиш бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди
Қарорга кўра, ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш молиявий агент вазифасини бажарувчи
резидент тижорат банклари томонидан амалга оширилади.
Бунда:
➖ барча фуқаролар учун
дастлаб электрон ижтимоий карта муомалага чиқарилади ва фойдаланиш учун тақдим этилади;
➖ банк картаси шаклидаги ижтимоий карта фуқароларнинг хоҳишига кўра муомалага чиқарилади ва фойдаланиш учун тақдим этилади.
Ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш бўйича
аризалар қуйидагилар орқали тақдим этилади:
➖ЯИДХП (my.gov.uz);
➖“Ижтимоий карта” мобил иловаси;
➖“Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда
алоҳида ҳолларда ижтимоий ходимлар;
➖молиявий агент.
Ижтимоий картани самарали амалиётга татбиқ этиш ҳамда
“Ижтимоий карта” АТ ва мобил илованинг лозим даражада ишлашини таъминлаш мақсадида:
▪️2025 йил 1 январдан бошлаб “Ижтимоий карта” АТ ва мобил иловани техник қўллаб-қувватлаш ижтимоий карта бўйича тўлов хизматларини кўрсатувчи тўлов ташкилотининг туну-кун фаолият кўрсатадиган техник хизмати томонидан амалга оширилади;
▪️ 2025 йил 1 февралдан ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш масалалари бўйича Агентликнинг ахборот-маълумотнома хизматларини кўрсатувчи “
1070” қисқа рақамли ва туну-кун фаолият кўрсатадиган хизмати
(“Ишонч телефони”) фаолияти тест режимида йўлга қўйилади.
Telegram |
Instagram |
Facebook