СУВ ОМБОРЛАРИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎРГАНИЛМОҚДА Инсон ҳаётида сув ҳар доим муҳим омиллардан бири бўлиб келган. Шу боис қадимдан одамлар асосан дарё қирғоқларида истиқомат қилишган. Улар ичимлик манбаи сифатида сувдан ичишган бўлса, озуқа манбаи сифатида балиқ овлаганлар ҳамда ўзаро сув йўллари сифатида ҳам фойдаланиб келганлар. Суғориладиган майдонларни кенгайиши, қишлоқ хўжалиги самарадорлигини ошириш, ерларнинг мелеоратив ҳолатини яхшилаш ва янги ерларни ўзлаштириш, сувдан энергетика ва бошқа мақсадларида фойдаланиш ҳамда сув оқимларини ростлашда сув омборларини ташкил этиш йўлга қўйила бошланди. Хозирги кунда республикамизда 300 га яқин йирик гидротехник иншоотлар, шу жумладан 20 млрд. м 3 сиғимга эга бўлган 60 та дан ортиқроқ сув омборлари ва сел сув омборларидан фойдаланиб келинмоқда. Республикадаги мавжуд гидротехника иншоотлари эксплуатацияси жумладан, сув омборларидан самарали ва хавфсиз фойдаланиш, уларга ўз вақтида техник қаровни амалга ошириш, ўз вақтида таъмирлаш-тиклаш ва реконструксия қилишга боғлиқ. Бу эса гидротехника иншоотларидан фойдаланувчи ташкилотлар зиммасига катта маъсулият юклаб, сув омборлари эксплуатациясини такомиллаштиришни талаб қилади. Шу маънода Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати раҳбарининг тегишли топшириғига асосан режа бўйича жойларда сув омборларининг техник хавфсизлик ҳолатларини ўрганиш ишлари ташкил этилмоқда. Жумладан, айни пайтда Наманган вилоят сув омборларидан фойдаланиш бошқармасига қарашли Резаксой сув омборида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганишларда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳудудий бошқарма вакиллари ҳам иштирок этмоқда. Маълумотларга кўра, Резаксой сув омбори — қурама тоғ тизмаларидан оқиб тушадиган резаксой дарёсида қурилган гидротехника иншоот бўлиб, Наманган вилоятидаги Чуст шаҳридан 5 км узоқликда жойлашган. Мазкур объект қишлоқ хўжалиги экинларини сув билан таъминлаш мақсадларига хизмат қилади ва резаксой сувини мавсумий тартибга солади. Лойиҳага кўра тўғон узунлиги 3200 м, баландлиги 80 м, тўлиқ сиғими 200 млн. м3с. бўлган Резаксой сув омбори таркиби тош-тупроқли тўғон, Сирдарёга ва Шимолий Фарғона каналига 40 м3/с дан сув бериш имкониятига эга икки иншоот ва сув ташлама иншоотларидан иборат сув омбори ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 6 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди. — Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев с 6 января 2025 года вышел в краткосрочный трудовой отпуск.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги — Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги — Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳрида транспорт инфратузилмаси ва муҳандислик тармоқлари қурилиши билан танишди. — Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительства транспортной инфраструктуры и инженерных коммуникаций в Новом Ташкенте.