❗️Ички ишлар вазирлиги
Тошкент шаҳрида 10 окятбрда ҳайвонлар қиёфасидаги ниқобларни тақиб олган “квадробер” учратилгани, 11 октябрда эса яна бир “квадробер” йўловчиларга итга тақлид қилиб ҳужум қилган, воқеага гувоҳ бўлган бола қаттиқ қўрқиб кетганлиги хабар берилган.
Мазкур ҳолатлар жамиятда юриш туриш қоидаларига зид бўлиб, бу каби хулқ-атворни мутлақо қабул қилиб бўлмайди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши БҲМнинг 5 баробаригача (1 миллион 875 минг сўмгача) жаримага тортишга сабаб бўлади.
Реакция!(👍👎)👉🏻 @Sara_Xabarlar 🔥-ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган энг тезкор махфий сара хабарлар каналига аъзо бўлинг!