Смотреть в Telegram
#Телба қалблар #Н_64 #Муаллиф_Чолиқуши_С.Б. -Ҳеч борай демайсанааа? Индамадим,нима дейишни билмай туравердим. -Ҳозир мени гапларимни яхшилаб эшит.Мен сени уйимизга олиб кетмайман,сен ўзинг борасан.Имрон билан ажрашасан,агар эртагаёқ уйда бўлмасанг эргинангни тирик кўрмайсан.Қўлидан келмайди ўлдиролмайди дейишга шошилма дея акам ёнимга келиб билагимдан қаттиқ ушлади. -Мен айтдимми демак ўша иш бўлади.Сен Имронни тирик қолишини ҳохласанг у билан ажрашасан тушундингми? Бир ютуниб олиб индамадим,акам қўлимни янаям қаттиқроқ сиқди. -Тушундингмиииии дедим дея тишини орасида гапирди. -Ҳ..ҳаа... -Яхши ақлли сингилжоним,агар мен таҳдид қилганимни кимгадир айниқса эрингга айтсанг ҳам ўлдим деявер.Иккингни ҳам ўлдираман ўйлаб ўтирмасдан.Энди борақол ақллигим эрингга ажрашишингни айт ўз ҳохшинг билан,борақол дея мени итариб катта йўлга чиқариб қўйди,такси ҳам тўхтатди.Такси тўхташи билан тез ўтирдим.Акамни гапларини бир зум англамадим,кетарканман ўйладим.«Энди нима қиламан,нимаа?Акам айтганини қиладиган инсонлардан мен уйга бормасам аниқ Имронга нимадир қилади.Мен эса буни ҳохламайман,аммо ундан ажралиш,йўқ йўқ қандай ажраламан.Ҳаётим мазмунига айланиб бўлган инсонимдан қандай ажраламан,қандай?» Оғзимга қўлимни қўйганча йиғладим. -Етиб келдик.Шафёрни овозидан бирдан сергак тортдим,йўл ҳаққини бердиму машинадан тушдим.Уйга кириб ҳам узоқ ўйладим.Кечгача нима қилишни билмай фақат йиғладим ва бир қарорга келдим.Имрон соғ юруши учун бу уйдан кетаман,бу қанчалик қийин бўлмасин шунга мажбурман.Кечга ҳеч қандай овқат тайёрламадим,ўзимни эринчоқ ёмон кўрсатмоқчи бўлдим.Бироз туриб Ҳанифа келдилар... -Имронбек чақиргандилар,ўзи икки кунга иш билан вилоятга кетаётган экан.Шунга Муҳлиса ёнида бўлиб туринг дедилар,келавердим. Ҳанифа опанинг гапига ҳа дедиму хонамизга кирдимда ётиб олдим.«Хизмат сафарига кетаётган бўлса яхши,кетишим осонроқ бўлади» дея ўйладиму яна йиғлай бошладим. -Жоним,орқамдан келиб қучган Имрон акамни келганини сезмапман ҳам.Дарров кўз ёшларимни артдим. -Менинг жоним кетишимни эшитиб йиғлаяптими ҳалитдан юзимдан ўпдилар. «Йўқ Имрон ака ўзим кетишимни ўйлаб йиғлаяпман» деёлмадим. -Икки кунда қайтаман. Индамай ётавердим,бирон нима дегудай бўлсам баттар йиғлаб юборишим мумкин. -Нега индамайсан? Ростдан ҳафа бўляпсанми?
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств