Смотреть в Telegram
Қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш бўича жиноий қилмиш учун атига 3 йил озодликдан маҳрум қилиш. Юқоридаги постдан кейин Қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи Жиноят кодесининг 181-1-моддаси санксиясига назар ташласам, Юридик шахснинг мансабдор шахси, муассиси (иштирокчиси) ёхуд мол-мулкининг мулкдори ёки жисмоний шахс ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан шахсий манфаатларини ёки бошқа шахсларнинг манфаатларини кўзлаб содир этилган қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш, яъни тўловга қобилиятсизликни қасддан юзага келтириш ёки кўпайтириш, ушбу юридик шахснинг ёки жисмоний шахснинг ёхуд якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлигига олиб келса, кредиторларга кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан икки юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган экан. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Telegram Center
Telegram Center
Канал