#Кадровик
Мазкур постдан кейин меҳнат низоларида ходим даъвогар бўлган тақдирда ҳам нима сабабдан иш берувчи исботлаши кераклиги ҳақида тушунтириш сўрашмоқда.
Азизлар, меҳнат низоларини суд жараёнида кўришда иш берувчи томонидан ходимга қилинган "конуний" хатти харакатлар иш берувчи томонидан исботланиши керак.
Масалан, ходим МКнинг 161-моддаси 4-қисми, ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги, билан меҳнат шартномаси бекор қилинганини исботлаш учун иш берувчи суд жараёнида аввал меҳнат мажбуриятларини бузганлиги учун ходим интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилган ёхуд унга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган таъсир чоралари қўлланилган кундан эътиборан бир йил ичида ходим томонидан такроран интизомий ножўя ҳаракат содир этилганлигини интизомий жазога тортиш тўғрисидаги буйруқлар билан исботлаши лозим.
Гарчи суд жараёнида даъвогар ходим бўлсада, ўз важри билан судда иш берувчининг харакатларини ноқонунийлигини исботлашга харакат қилаётган бўлсада,
ходимни қонуний ишдан бўшатганлигини асослаш иш берувчиларнинг зиммасида бўлади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈