Юрист Хизмати | Расмий канал

Канал
Бизнес
Новости и СМИ
Право
Образование
РусскийУзбекистанУзбекистан
Логотип телеграм канала Юрист Хизмати | Расмий канал
@yurist_xizmatiПродвигать
100,54 тыс.
подписчиков
1,28 тыс.
фото
1,18 тыс.
видео
8,69 тыс.
ссылок
Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади. Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин. Реклама бўйича: t.center/Yurist_Xizmati_reklama
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркиялик учувчи самолётда ўтирган ўқитувчисини кўриб қолгач, уни Ўқитувчилар куни муносабати билан табриклаб, алоҳида эҳтиром кўрсатди

👉 @Yurist_Xizmati
Дарс қилмай келадиган ўқувчиларни жазолаш мумкинми?

Дарс қилмай келадиган, мактаб ички тартиб-қоидаларини бузадиган ўқувчиларни жазолаш мумкин эмас, бу ҳақда Вазирлик бошқарма бошлиғи таълим-тарбияси муаммоли болалар билан қандай ишлаш ҳақидаги хабарида маълумот берган.

🙅‍♂ Ўқитувчи дарс тайёрлаб келмайдиган, мактаб ички тартиб-қоидасини бузадиган ўқувчиларни жазолаши мумкин эмас. Бироқ унинг ҳолатини боланинг ота-онаси иштирокида муҳокама қилиши мумкин. Агар ўқувчи ўзгармаса, у мактабнинг ички рўйхатига киритилади.

❗️Шахс вояга етгунга қадар унинг хатти-ҳаракатлари учун ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчилар жавобгар бўлади. Ўқувчиларга тўғридан тўғри жазо чорасини қўллаш қонунан мумкин эмас.

Албатта, агар ўқувчи дарсга тайёрланиб келмаса, уни муҳокама қилиш учун дарс вақти камлик қилади, ўқувчилар сони эса кўп. Ана шундай ҳолатда ўқувчига нисбатан қандай йўл тутиш кераклиги “Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари”да белгиланган.

❗️Дарсга тайёрланиб келмаган ўқувчининг синф раҳбари орқали ота-онасини хабардор қилиш керак. Ҳозир мактабларда Kundalik.com платформаси ҳам ишлаяпти. Бу платформага маълумот киритиш орқали ҳам ўқувчи дарс қилиб келмагани ҳақида ота-онани хабардор қилиш мумкин.

Нима бўлганда ҳам ўқувчиларнинг дарс қилишига ота-она жуда катта эътибор қилиши керак. Чунки бугун дарс тайёрлаган бола эртага давлат учун, жамият учун муҳим шахсга айланади ва бундай фарзанд ота-онанинг роҳатидир.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимизга уланинг
             👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Радар жаримаси 3 ойдан ўтиб келди. Ушбу жаримани тўламаса бўладими?

@Yurist_Xizmati 4717-савол:

Ассалому-алейкум! Доимий мухлисларингизданман, саволим бор эди. МИВ дан 340.000 сум миқдорида қарздорлик мавжуд деб СМС келяпти-да, боғланиб сурасам июнь ойида радарга тушганми автотранспортдан деяпти. 3 ойдан кейин хабар бериши туғрими? 5-сентябрда келган эди хабар 5 кун ичида тулайсиз деб, бугун  яна  хабар келди 17000 сум қушиб қуйибди, жами 357000 тулайсиз деяпти. Шу туғрими? Жавобингиз учун олдиндан РАХМАТ

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 309-1-моддасига асосан жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма нусхаси махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қўлланилган ҳолда олинган материаллар илова қилиниб, электрон ҳужжатни қоғоздаги ҳужжатга айлантириш йўли билан тайёрланади ҳамда мазкур қарор чиқарилган кундан эътиборан уч кун ичида буюртма почта жўнатмаси тарзида ҳуқуқбузарга юборилади.

❗️Шунга кўра сизга жарима қўллаш ҳақидаги қарор 3 кун ичида юборилиши керак.

Бунда Ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сон буйруғи билан тасдиқланган ( рўйхат рақами № 2240) «Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида»ги йўриқноманинг 69-бандига мувофиқ агар маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб уч ой мобайнида ижрога қаратилмаган бўлса (қарор нусхаси ҳуқуқбузарга топширилмаган, ҳуқуқбузарнинг ишлаш, яшаш жойига ёки давлат ижрочисига юборилмаган бўлса ва ҳ. к.), у ҳолда бундай қарор ижро этилмайди.

❗️Бундан кўриниб турибдики, жарима солиш ҳақидаги қарор нусхаси МЖТК 309-1-моддасида белгиланган муддатда ҳуқуқбузарга етказилмаса, унда бу қарор ижрога қаратилмайди.

Соддароқ айтганда, агар қарор нусхаси юборилмаган бўлса, унда жаримани тўламаса ҳам бўлади.

Шунга кўра сиз ушбу жарималарни суд орқали бекор қилишингиз мумкин. Бунинг учун судга жарима тайинлаш ҳақидаги қарорни бекор қилиш ҳақида ариза беришингиз керак.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимизга уланинг
             👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қўшма қарор. Рўйхат рақами 3555.pdf
1 MB
«Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қарори, 26.09.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2472-3

Манба: @Rasmiy_Hujjatlar

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимизга уланинг
             👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Таянч докторантурада ўқийдиганлар бир ставка ишлаши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4716-савол:

Assalam alaykum. Tayanch doktaranturada o‘qiyman. 1 stavkada ishlasam bo‘ladimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорига кўра таянч докторантура — фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли.

Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда дегани меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. 

Бундан ташқари, таълим муассасаларида ўқиётган ходимларга ишни таълим билан бирга қўшиб олиб боришлари учун иш берувчи зарур шароитлар яратиб бериши шарт (МК 393-моддаси).

Вазирлар Маҳкамасининг 304-сон қарорига 2-илованинг (https://lex.uz/docs/3213410#5096939) 28-бандига кўра, докторантлар Коллегиал орган қарори билан тасдиқланадиган якка тартибдаги режага мувофиқ равишда таълим оладилар.

Докторантлар Коллегиал орган қарори билан тасдиқланадиган якка тартибдаги режадаги вазифаларни бажаришдан бўш вақтида ўзи тадқиқот олиб бораётган илмий ташкилот ёки таълим муассасаларида ёки бошқа ташкилотда меҳнат шартномаси асосида ишлашлари мумкин.

Меҳнат кодексининг 186-моддасига асосан, докторант иш берувчи билан келишиб тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилашга ҳақли. Бу меҳнатнинг янги шарти ҳисобланади. Ўрнатилган янги шарт асосида меҳнат шартномаси бекор қилинмайди.

❗️Сиз ўқишдан бўш вақтда фақат битта ташкилотда 0,5 ставка ишлашингиз мумкин холос.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимизга уланинг
             👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati 👈
❗️Пенсия ёши ошиши ҳақидаги гап-сўзларда жон борми?

Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорда Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров бошчилигидаги 15 нафар раҳбарлардан иборат Ишчи гуруҳига 2025 йил 1 мартга қадар Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юкланди.

Бу қарордан кейин пенсия ёши оширилармиш деган миш-мишлар ҳам тарқалди. Лекин қарасангиз, қарорнинг матнида бундай гап-сўзлар йўқ. Хўш, ўзи бу миш-мишларда ҳақиқат борми?

Ушбу ҳолатни Саидали Мухторалиев атрофлича тушунтириб берди.

Гап шундаки, 2024 йилнинг июль ойида Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан мамлакатдаги пенсия тизимини жиддий ислоҳ қилиш таклиф этилганди. Унда Ўзбекистондаги пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш ва эътибор беринг, пенсия тайинлаш шартларини ҳамда пенсия ёшини умр давомийлигига мос ҳолда қайта кўриб чиқиш тавсия қилинган эди.

Агентлик таҳлилларидаги Пенсия жамғармаси даромадларига нисбатан ҳаражатлар кескин ошиб бораётгани ҳамда борган сари давлат бюджетидан кўпроқ молиялаштириш юз бераётгани каби “ташвишли” маълумотлардан пенсия ёшини қайта кўриб чиқиш деганда, уни ошириш назарда тутилганини билиш мумкин.

Ошириш деганда, аёллар учун ҳозирги 55 ёшни масалан, 56 ёки 58 ёшга, эркаклар учун ҳозирги 60 ёшни мисол учун 63 ёки 65 ёшга ўзгартириш кабилар бўлиши мумкин.

Демак, миш-мишларда ҳақиқат бор.

Шахсан мен пенсия ёши оширилишига қаршиман. Бироқ, сайлов яқинлиги учун сиёсий партияларнинг сайловолди дастурларида бу масалага қандай ёндошилганига қизиқдим ва Халқ демократик партиясининг дастурида мана бу вазифа жой олганини кўрдим: “пенсияни ёшини ўзгартирмасдан сақлаб қолиш бўйича сиёсатни давом эттириш”.

Демак, ХДП пенсия ёшининг оширилишига қарши ва бу албатта яхши. Лекин кўрамиз, партия бу позициясини баралла айта олармикан ва охиригача кураша олармикан?

Партиялар етакчилари сайловолди дебатларда бу мавзуга ҳам албатта тўхталишлари керак.


📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимизга уланинг
             👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БМТ минбарида Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху нутқ қилишга чиққанидан сўнг кўплаб делегациялар вакиллари зални тарк этди.

👉 @Yurist_Xizmati
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Namunaviy odob ahloq 31.08.2023 282-б.pdf
449.5 KB
⚡️Takomillashtirilgan namunaviy odob-axloq qoidalari

O‘zbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab ta’limi vaziri tomonidan 2023-yil 31-avgustda "Umumiy o‘rta ta’lim muassasasining takomillashtirilgan namunaviy odob-axloq qoidalarini tasdiqlash to‘g‘risida" gi 282-sonli buyruq imzolangan.

Buyruq matni va unga ilovalar bilan yuqoridagi faylda batafsil tanishishingiz mumkin.

📩 Yuristga savol yuborish

☎️ Yurist bilan qo‘ng‘iroq orqali bog‘lanish

Rasmiy kanalimizga ulaning
             👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони имзоланди.

👉 @Yurist_Xizmati
❗️Ўқитувчилардан кунлик, йиллик иш режа ва бошқа ҳужжатларни қоғоз вариантини талаб қилиниши тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4715-савол:

Ассалому алайкум. Саволим бор эди. Сиздан шу саволга  аниқ ва тушунарли жавоб кутамиз. Биз ўқитувчилар учун жуда муҳим савол. Бизнинг мактабда  ички буйруқ асосида давлатимиз томонидан чиқарилган қонунга зид равишда ўқитувчилардан, директор кунлик, йиллик, иш режаларини шахсан ўзлари кўриб имзолаб, кейин  дарсга киришни талаб қиляптилар. Ҳурматли юрист жаноблари биз билмай қолган қонунлар ишга  тушганми? Ҳозирги кунда  ҳамма хужжатлар электрон вариантда бўлса, баҳолашдан тортиб табелгача. Мактаб ички буйруғи шу даражада кучга эгами? 3058/1,565-сонли буйруғига 37-илова хеч қандай кучга эга эмасми. Қўшимчасига тарбиявий соат кунлик режасини ҳам  имзолатиш керак экан. Давлатимиз томонидан  қонун, қарорларга ўзгартиришлар киргизилган бўлса  , қайси  қарор, буйруқлар? Сиздан илтимос  аниқлик киритиб берсангиз. Устоз ҳам замонавий ва  савияли инсонку. Саволимиз ноўрин  бўлса узр  сўраймиз. Бу масалада мактаб раҳбари нохақ бўлса, ўқитувчи дарсга қўйилмаса кимга мурожаат қилиш керак? Асосийси қайси қорорга таянишимиз мумкин? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага (рўйхат рақами 3058) 15-бандига кўра Умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари синф журнали (босма ёки электрон) юритилади.

🚫 Бунда умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Айнан шу қоидага кўра, сизлардаги вазиятда ўқитувчилардан юқоридаги ҳужжатлардан бошқа ҳужжат юритишни талаб қилиш тақиқланади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимизга уланинг
             👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati 👈
#Ana_xolos
Jizzax viloyat prokuraturasining Telegram sahifasida e’lon qilingan so‘rovnoma

Unda “Maktabimda” qo‘shig‘ini qaysi san’atkor ijro etgan? degan savol qo‘yilgan.

📩 Yuristga savol yuborish

Rasmiy kanalimizga ulaning
             👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
30-sentyabr — dushanba dam olish kunimi?

JAVOB: yo‘q, bunday qaror mavjud emas. 30-sentyabr — dushanba odatiy ish va o‘qish kuni bo‘ladi.

1-oktyabr, seshanba kuni esa yurtimizda "O‘qituvchi va murabbiylar kuni" munosabati bilan dam olish kuni bo‘ladi. Bizda bayram kunlaridan avval ish kunlarini boshqa kunga ko‘chirish odati mavjud bo‘lganligi uchun "dushanba kuni ham shanbaga ko‘chiriladimi?" degan savollar berilmoqda.

Ammo dam olish kunlari uzaytirish odatda Yangi yil, Navro‘z, Mustaqillik bayramlari hamda ikkita Hayit bayrami arafasida bo‘ladi. Boshqa bayramlarda (masalan, 8-mart, 9-may, 1-oktyabr, 8-dekabr) odatda bunday holat kuzatilmaydi, faqat o‘sha bayram kunining o‘zidagina dam olish kuni bo‘ladi xolos.

Shu sababli, 30-sentyabr - dushanbada qo‘shimcha dam olish kuni e’lon qilish yoki ish kunini shanbaga ko‘chirish haqida hech qanday rasmiy hujjat mavjud emas.

📩 Yuristga savol yuborish

Rasmiy kanalimizga ulaning
             👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati
Юрист Хизмати | Расмий канал
⚡️ O'zbekistonda pensiya yoshi 65 yoshga ko'tarilishi mumkin: islohotga tayyorgarlik allaqachon boshlangan Konsepsiya 2025 yil 1 martgacha Prezident Administrasiyasiga taqdim etiladi. Pensiya islohoti xalqaro tajribaga asoslanadi. O'zbekiston sobiq Sovet…
Ҳукуматда ёши улуғлар кўплиги учун аввалига пенсионер ходимларни ишдан бўшатиш тақиқланди. Энди эса пенсия ёши оширилиши мумкин :)

👉 @Yurist_Xizmati 👈
⚡️ O'zbekistonda pensiya yoshi 65 yoshga ko'tarilishi mumkin: islohotga tayyorgarlik allaqachon boshlangan

Konsepsiya 2025 yil 1 martgacha Prezident Administrasiyasiga taqdim etiladi. Pensiya islohoti xalqaro tajribaga asoslanadi.

O'zbekiston sobiq Sovet Ittifoqi hududida pensiya yoshi erkaklar uchun 60 yosh, ayollar uchun 55 yoshni tashkil etgan yagona respublikadir. Jahon banki moliyaviy barqarorlik uchun pensiya yoshini 65 yoshga oshirishni tavsiya qildi.

📩 Yuristga savol yuborish

Rasmiy kanalimizga ulaning
             👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Келажакка қандай ворис қолдирмоқчисиз: ўзингиз каби қўрқоқми ё кучлими?

Бу видеони оҳиригача кўрсангиз журъатсиз, қўрқоқ, сотқин, лаганбардор, иккиюзламачи одамлар қаердан пайдо бўлишини, бундай жамиятда қонунлар нега ишламаслиги, нега инсон қадри бўлмаслигини тушуниб етасиз.

Агар сиз ҳам бақириб фарзанд тарбия қилаётган бўлсангиз, билингки келажакка ўз ҳақини талаб қилолмайдиган, қўрқоқ, ҳуқуқсиз, латта ворис қолдираяпсиз.

Танлов ўзингиздан, келажакка қандай ворис қолдирмоқчисиз: ўзингиз каби қўрқоқми ё кучлими?

👉 @Yurist_Xizmati 👈
Ещё