Смотреть в Telegram
#OVCHI #No_12 #MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA Наргизани учрашувдан кейин репититорга ҳам боргиси келмади..нима керак ўқиш? Қизиқмаса! Шербекни гапларини ўйлади. -онам йўқ деб юбордику қандай учрашаман у билан? Шу пайт телефони жиринглади.Бегона рақам..ким экан деб кўтарди. -ало! -Ассалому алейкум Наргиза! Наргиза ҳайрон бўлди. -адашдингиз чамамда! -сиз Наргизасизку тўғрими? Мактабда ўқийдиган.. -ҳҳааа..аммо сиз кимсиз? -фақат қўйиб қўйманг,узр бирдан қўнғироқ қилдим,яхшимисиз ўзингиз вақтингизни олмаётган бўлсам мени эшитинг илтимос.. Наргиза йигитни одобидан бироз босилди. -нимани эшитишим керак? -нима десам экан..гапларим кўп.аммо ҳозир негадир ҳаяжон босяпти!-деди йигит овози пасайиб. -ойим билса уршади! -онангиз берган тарбия сизда акс этган мен эртага яна совчи юбораман хўп десангиз ундан олдин бир кўришсам сиз билан! Наргиза йўқ демоқчи эди Шербекни гапларини эслаб иккиланиб қолди.Тезда Шербекка хабар ёзди. "У мени учрашувга таклиф қиляпти".Шербек тезда жавоб ёзди. "Хўп де". -хўп аммо бирор жойда ўтирмаймиз! Йигит ҳурсанд бўлиб кетди. -майли қайси сизга қулай бўлса..машинамда гаплашиб олсакчи? Наргиза хушламаса ҳам мажбур хўп деди. "Севгилим..севгимиз учун ҳаракат қил,турмуш қурда сўнг ажрашиб кетасан зато бойликни ярми сенга ўтади унақалар осон хотин топади,бундай юрсак барибир сенга ҳали бери уйлана олмайман фақат меникилигингни унутма". Наргиза хабарни ўқиб уҳ тортди. -Шербек ака..ҳеч ким сиздек бўлолмайди,у йигит билан қандай яшайман барибир! -Наргиза манзил беринг ҳозир борардим! Наргиза йигитга локация ташларкан йигитни телеграмидаги суратларга кўзи тушди.Ҳаммасида ҳижоб ўранган аёллар ва намоз ўқиётган эр-хотин картинкалари..энсаси қотиб кетди. -эскича фикрлайдиган йигитми дейман! Шербек доим ўзига қараб бўйнига тросс осиб юрарди.Қўлидаги татировкаси ҳам Наргизага жуда ёқади. "Дарров соғиндим уни" Давоми бор...
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств