Смотреть в Telegram
ТОНГГИ САЛОМЛАР ВА НАМОЗ ВАКТЛАРИ
☘
🌸
#OVCHI #MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA #No_11 -бунча телефон қилиб единг? Нима дейсан?-деди Шербек Наргизага қараб. -менга совчи келди! Шербек кулди. -клиентим кўпайди деб ҳурсандмисан? Наргиза лаб бурди. -менга сиздан бошқаси керакмас! -неча марта айтганман мени ёнимга бунақа бўлиб келма деб шахарда мени ҳамма танийди одам уялади сен билан юришга! Наргиза кийимига қараб Шербекка узрли боқди. -бошқа қайтарилмайди кечиринг! Шербек сўкиниб қўйди. -менга қара уйланишга ҳозир шароитим йўқ сен совчиларни қайтариб тур,мен кўп пул йиғай уйланаман сенга жоним!-деди қизни эркалаб. -эййй..Шербек акааа-деди қиз нозланиб-фақат мен қўрқаётганим йигит бой жойдан экан дадам ҳам кеча эшитиб ўйланиб қолдилар.. Шербек бирдан қизга қаради. -йўғэ нима иш қиларкан? Наргиза эслашга урунди. -"Моя мечта"фирмаси раҳбари. Шербекни кўзлари ола-кула бўлиб кетди. -нима? Қайтарчи? Наргиза тушунмай эсида қолганларини минғирлади. -чет эл машинасида юраркан,қўшимча бизнеслари бор экан..эй менга нима? Сўраманг! Шербекни кўзлари ёниб кетди. "Тақдир қўлимга тилла балиқча тутқизяптику,қизиқ нима тиласам экан". -Наргиз у йигит билан кўриш! Наргиза хазил деб ўйлаб кулди. -хўп кўришиб тегаман дейман! Шербек жиддий нигоҳда боққанини кўриб юзи ўзгариб кетди. -хазиллашяпсиза? -яхшилаб ўйла Наргиз мени биласан сени жонимдан ортиқ севаман аммо яшашга пулим йўқ..сени қандай боқаман? Давоми бор...
Поделиться
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств
Запустить