Смотреть в Telegram
#OVCHI #MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA #No_10 Совчи аёллар уйнинг саришталигига қараб димоғлари чоғ бўлди. -ўтиринг айланай бизга ҳеч нарса шартмас,ўғлимизни бир кўринг ташқарида машинада келди. Ноила ҳижолат бўлиб овқатларни қўяркан -ҳали қизим ёш ўқитамиз! Оила қуришга тайёр эмас..йигитлар ҳақидаку ўйламайдиям.. Совчилар ҳурсанд бўлиб кетишди. -вой қандоқ яхшия..ўғлимга ёқадиган қиз топа олмай сарсон бўлдик сизникига кўнглимиз чопди ковушимиз йиртилгунча қўймаймиз энди сизларни! 🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺 Чет эл машинасидан тушган Абдуллоҳ кўзойнагини ечиб телефонга қаради. -бунча қолиб кетишди!-деди дарвоза тарафга қараб.Шу пайт дарвозадан бир қиз чиқди..қизни юриши йигитни эътиборини тортди. "Чўлоқмикин?". Қиз телефонни асабий тутганча уёқдан буёққа юра бошлагач Абдуллоҳ уни зимдан кузата бошлади.Чиройдан Аллоҳим қисмаган экан..ўйлади йигит жилмайиб.Шу вақт қиз уни сезиб қолди. -кечирасиз!-деди йигит унга самимий жилмайиб тикиларкан. -Ассалому алейкум..-қиз дув қизариб уйга кириб кетгач Абдуллоҳ кулиб юборди."Уялиб кетди шекилли".Анча вақт ўтиб оналари чиққач секин қаради. -ҳа она нима дейишди? Онаси жилмайиб қўйди. -онаси бирам бамаъни аёл экан,дадаси Россияга кетишдан аввал дадангни қўлида ишлаган роса инсофли инсон дегандилар.Қизни кўриш сизга қолди куёв бола! Абдуллоҳ бояги ҳушсурат қизни эслаб ҳаяжон сезди. -билмасам она..учрашиб кўришим керак! Онаси билан аммаси орқада кўз уруштириб қўйди. -янга жияним бугун бошқачама зора тақдири шу қиз бўлса!-деди янгасини қулоғига шивирлаб. -уйлансинда юравермай менам орзу ҳавас кўрай! Абдуллоҳ онасини гапига кулиб қўйди.Бугун муҳим йиғилиши бор эди,онаси қўймай чақиргач келишга мажбур бўлди.Дадаси чет элга кетгани учун фирма ишлари ёлғиз ўзига қолиб кетган анча қийналаётганди. 🌺🌺🌺🌺🌺🌺 Нарсаларни йиғаётган Наргиза ўйчан ўтирган онасини ёнига борди. -ойи улар нима дейишди? Онаси унга меҳр билан боқди. -Аллоҳга шукур шундай қиз бўлибсан қара қандай жойлардан сўрашяпти,илоҳим ҳали ўқишга кирсанг бундан ҳам яхши жойлардан келади қизим! Ўқиган қиз ҳаётда адашмайди.. Наргиза қулт этиб ютунди. Давоми бор...
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств