Президент ёки президент?
Президент сўзи фақатгина бош ҳарф билан эмас, кичик ҳарф билан ҳам ёзилиши мумкин.
Давлат олий мансабини ифодалашда бош ҳарф билан ёзилади:
— Ўзбекистон Республикаси президенти
❌
— Ўзбекистон Республикаси Президенти
✅
— «Ўзбекистон Республикаси президенти сайлови тўғрисида»ги Қонун
❌
— «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонун
✅
Бошқа барча ҳолларда, агар сўз гап бошида келмаса, кичик ҳарф билан ёзилади:
— Ўзбекистонда Президент сайловлари
❌
— Ўзбекистонда президент сайловлари
✅
— Бизнинг Биринчи Президентимиз
❌
— Бизнинг биринчи президентимиз
✅
— Қабул қилинган Президент қарорлари
❌
— Қабул қилинган президент қарорлари
✅
— ЎФА Президенти
❌
— ЎФА президенти
✅
@xatoliklar