Ажратиб ёзайми ёки қўшибми?
Кўпчиликнинг илтимосига кўра, бугун иккилантирувчи ҳолатлардан яна бирига аниқлик киритамиз.
Мана бу ерда -та қўшимчасининг ажратиб ёки қўшиб ёзилиши ҳақида маълумот берган эдик. Бошқа қўшимчаларнинг қоидаси ҳам худди шундай.
Агар сонлар ҳарфлар билан ёзиладиган бўлса, қўшимчалар одатдагидек сўзга бирикиб келади:
бешта, ўндан олтигача, соат учда.
Ўн дан олти гача
❌
Ўндан олтигача
✅
Агар сонлар рақамлар билан ёзиладиган бўлса, бу қўшимчалар жой ташланиб, алоҳида ёзилади:
5 та, 10:00 дан 18:00 гача, соат 3:00 да.
10:00дан 18:00гача
❌
10:00 дан 18:00 гача
✅
@xatoliklar