🚙 "Куёв бола тушди!". Андижонда куёв тўй кортежи сабаб 27 млн сўм жарима тўлади — МИБҚайд этилишича, Балиқчи туманида 22 ёшли куёвнинг тўй кортежи иштирокчилари автомашинадан танасини чиқариб, ҳаракат қоидаларини бузгани учун ЙҲХБ ходимлари томонидан тўхтатилган.
Шунингдек, тадбирни тасвирга олаётган операторнинг автомобили ҳам тўхтатилиб, қонуний чора кўрилиши билдирилган.
Бу пайтда куёв ва унинг дўстлари қаршилик кўрсатиб, ходимга тан жароҳати етказишган.
Суд мазкур ҳолатларни инобатга олиб, куёвга 27 млн 200 минг сўм миқдорида жарима тайинлади.
vodiy1.uzга уланиш учун
https://t.center/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг