🔴Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Хитойнинг “LU’AN ROSE RED TEA PRODUCTS” компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди
Учрашувда, “LU’AN ROSE RED TEA PRODUCTS” компанияси вакиллари "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш кластери ҳудудидан ер участкасини ажратиш масаласида мурожаат қилди ва истиқболли алоқаларни ўрнатиш истагида эканлигини билдирди.
Компания вакиллари кластер ҳудудидаги инвестиция лойиҳалари бўйича имтиёзлар билан танишди ва сармоя киритиш орқали бу ерда қандли диабет касаллигига қарши БФҚ ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режаси ҳақида маълумот берди.
Учрашув якунида томонлар келгусида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube