Смотреть в Telegram
✈️ 2024 йил 4 ноябрь куни Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказида тиббиёт фанлари доктори, профессор, наркология ва психиатрия соҳасидаги етук мутахассис, устозимиз, хурматли Турсунходжаева Людмила Александровнанинг 75 ёшлик юбилейи муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. 👨‍💼 Тадбирни РИРСИАТМ директори Зариф Шарифович Ашуров очиб бердилар. Ушбу тадбирда Людмила Александровнанинг катта илмий ва амалий ютуқлари эътироф этилди. У ўз фаолияти давомида Ўзбекистонда наркология хизматини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган, тиббий-ижтимоий реабилитация йўналишини жорий этган ва унинг меҳнати хорижий олимлар томонидан ҳам юқори баҳоланган. 🎚️ Тадбирда унинг шогирдлари, ҳамкасблари ва дўстлари профессорнинг фаолияти ва илмий ишлари ҳақида эсдаликлар билан бўлишдилар ҳамда табриклар йўлладилар. 🔂Тадбир юқори руҳиятда, самимий ва байрамона муҳитда ўтди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Telegram Center
Telegram Center
Канал