✔️ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан 2024 йилда белгилаб олинган мақсадли кўрсатгичлар режаси тўлиқ бажарилдиБу ҳақда АОКАда ўтказилган
брифингда "Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари"АЖ масъул ходими Офтоб Холмурадова маълум қилди.
🔘Истеъмолчилар электр таъминоти барқарорлигини ошириш мақсадида 2025 йил учун белгиланган чора-тадбирлар режага асосан амалга ошириб келинмоқда.
🔘2025 йил январь ойининг 24 кунида магистрал электр тармоқлари орқали тақсимловчи тармоқларга 5 млрд 100 млн киловатт•соат электр энергияси узатилган бўлиб, январь ойи режаси 75 фоизга бажарилди. Жорий ой режаси январь ойи якунига қадар тўлиқ бажарилади.
🔘2025 йилда умумий қиймати 259,2 млн доллар бўлган 6 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳалар доирасида 485 километр узунликдаги юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари қурилади.
🔘Шунингдек, 2102 мегавольт қувватга эга 500 ва 220 киловольт кучланишли подстанциялар ишга туширилади.
🔘2025 йилда 1350 мегаватт қувватли 4 та қуёш фотоэлектр станцияси электр энергетика умумтизимига уланиши кутилмоқда. Бундан ташқари, 100 мегаватт қувватли 1 та шамол электр станцияси ҳамда 263 мегаватт•соат энергия сақловчи аккумулятор батареяси тизимлари магистрал электр тармоқларига уланади.
🔘Шунингдек, жорий йил якунига қадар 316 та трансформатор, 1719 дона электр қурилма, 6029 километрдан зиёд узунликдаги 110–220–500 киловольт кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқларини таъмирлаш бажарилади.
🔘2025 йил январь ойи давомида 25 та трансформатор, 58 та электр қурилма, 248 километрдан зиёд узунликдаги ҳаво тармоқлари таъмирланди.
✍️ БатафсилTelegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк