Сербиялик тажрибали волейбол мураббийи Моро Бранислав Ўзбекистонда иш бошлади
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Халқаро волейбол федерацияси (FIVB) инструктори, ўтган давр мобайнида Беларусь, Греция, Қувайт, Ливия, Жанубий Корея, Филиппин, Руминия, Саудия Арабистони ва Тунис давлатларидаги етакчи волейбол клубларида ва миллий жамоаларда бош мураббий сифатида меҳнат қилган Моро Бранислав билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида Моро Бранислав Ўзбекистонда волейбол спортини ривожлантириш ва оммалаштириш борасида давлат даражасида эътибор қаратилаётганлигини юқори баҳолади.
Шу ҳақдаги батафсил мақола билан O‘zAнинг расмий сайтида танишишингиз мумкин.
@uzasport