Смотреть в Telegram
​​ҚАЗО НАМОЗЛАРДА ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛИНАДИ? #намоз @Shayx_Hazrat CАВОЛ: Кўп йиллик қазо намозларни ўқиш учун қандай ният қилинади? Хато қилса, қазо намозида ҳам аттаҳийятдан кейин саждаи саҳв қилинадими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кўп йиллик ўқилмай қолиб кетган намозларни адо қилиш учун қазо намозини ўқиш ният қилинади. Қазо намозларида ҳам саждаи саҳвни лозим қиладиган ишлар (масалан, вожибларни тарк қилиш) юзага чиқса, албатта, “аттаҳият” дуосидан кейин саждаи саҳв қилади. Қазо намозларининг нияти ҳақида шундай дейилади: ولو نوي أول ظهر عليه أو آخر ظهر عليه جاز وهذا هو المخلص لمن لم يعرف أوقات الفائتة أو اشتبهت عليه أو أراد التسهيل علي نفسه яъни: “Қазо намоз ўқувчи: “Зиммамдаги аввалги пешин намозининг қазоси ёки зиммамдаги охирги пешин намозининг қазосини ўқишни ният қилдим”, - деса, жоиз бўлади. Бундай ният қилиш қазо қилган намозини вақтларини билмайдиган ёки қачонлиги борасида шубҳаланган ёхуд енгиллик хоҳлаган киши учун ечимдир. (“Ал-ашбоҳ ван назоир” ва “Татархония” китоблари). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств