Смотреть в Telegram
​​#Ибратли\_хикоя АРШНИ ЛАРЗАГА СОЛГАН ВОҚЕА Жаноби пайғамбар (саллаллоху алйхи васалам) Хайит намозини ўқиб чиқаётганларида кўчани чеккасида ерга қараб йиғлаб ўтирган 4 ёшлардаги етим болани кўрдилар. Бошқа болалар туяларга миниб, ота-оналари қўлларида ширинлик тутган кунда ҳалиги бола ғамгин эди. Пайғамбар (саллаллоҳу алайхи васалам) шу болани олдига бордилар ва сўрадилар: – Нима учун йиғлаяпсан, эй бола? – Мен етимман ё Расулуллоҳ. Менинг отам ҳам, онам ҳам, ака-опаларим ҳам йўқ. Жаноб пайғамбар соллаллоху алйхи вассалам бағирларига босиб, пешонасини силаб: – Ёшликда мен ҳам етимликда ўсдим, катта бўлгач қавмим мени сиғдирмай бошқа шаҳарга ҳижрат қилдим,–дедилар. Яна боладан сўрадилар: – Сен ота-оналик, ака-укалик бўлишни ҳоҳлайсанми? –Албатта ҳоҳлайман. Мен ҳам бошқа болаларга ўхшаб ўйнашни ҳоҳлайман. Расуллулоҳ болани қўлларидан ушлаб, уйларига олиб бордилар ва болага дедилар: – Мен Муҳаммад саллаллоҳу алайхи васалам сени отанг бўлай. Оиша онанг бўлсин. Али сенинг аканг-у, Хасан-Хусанлар уканг бўлсин. Фотима сенинг опанг бўлсин. Бола хурсанд бўлди. Ювинтириб, бироз нарса бериб, қорниларини тўйдиргандан кейин бола айтди: – Мен ҳам болаларга ўхшаб кўчага чиқиб ўйнагим келяпти. Расуллулоҳ саллаллоҳу алайхи васалам болани қўлларидан ушлаб кўчага ўйнатгани олиб чиқдилар. Бошқа болаларни кўрган ҳалиги норасида: – Эй, отажон. Анави болаларни қаранг, улар ота-оналар туяга миндириб қўйибдилар. Мени ҳам ота-онам бўлганида туяга миндирардилар, –деди. Расуллулоҳ муборак қўлларини ерга қўйиб, тиззалари билан юриб, етим хурсанд бўлсин деб Мадина кўчаларида елкаларига миндириб юрдилар. Бола яна атрофга болачаларига қараб: – Ё Расуллулоҳ, ану болаларнинг туяларининг оғзида жилови бор экан. Менинг туямнинг жилови йўқ-ку! –деди. Расуллулоҳ муборак саллаларини пешини олиб, оғзиларидан ўтказиб, елкаларидан ошириб, болага бердилар. У бўлса гоҳ-гоҳида оёғини силкитиб қўярди, жиловни тортарди. Баъзи туяларнинг овоз бериб «афф-афф» дейдиган одати бор эди. Ҳалиги бола Пайғамбар соллаллоху алайхи вассаламга: – Эй, отажон, буларнинг туясини қаранг, овоз бериб, «афф-афф» дейди. Нега меники аффламайди, –деди. Шунда Жаброил амин алайхи вассалам келиб: – Ё, Ҳабибуллоҳ! Аллоҳ сиздан рози бўлди. Етимни хурсанд қилдингиз. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло амр қилдики, «Жамики умматимни гуноҳини авф қил» дея икки бор «афф-афф» денг. Ҳабибимиз саллаллоху алайхи васалам Ҳабибимиз соллаллоху алайхи вассалам икки бор «афф-афф» деганларида, ҳазрат Жаброил (а.с) айтдилар: – Эй, Муҳаммад учинчи авфни айтманг. Арши аъло ларзага тушди. Учинчи авфни қиёматга қолдиринг... «Дурратул воизин» китобидан ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств