ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР.
🎓🎓🎓🎓✍✍✍🎓🎓🎓🎓🔵 Тишларингиз ҳамиша оппоқ бўлиб, ярқираб туришини истасангиз, сиқиб олинган лимон шарбатига пахтани ботириб, у билан ҳафтада 3 марта тишларингизни артинг.
🔵 Ҳар тонгда яримта лимонни сиқиб, сувга аралаштириб, у билан юзингизни артинг.
🔵 Соябонларни ярим очиқ ҳолда содали сувга солиб ювиш лозим. Ундан сўнг очиб, душда чайиш керак.
🔵 Музлаткич ичида нохуш ҳид пайдо бўлса, уни ҳеч бўлмаганда 1 ойда икки марта ичимлик содаси қўшилган илиқ сувда ювиш лозим. Ёки унга бир бош пиёзни тозалаб, солиб қўйсангиз ҳам ёқимсиз ҳид йўқолади.
🔵 Дазмол юзида занг пайдо бўлса, уни идиш ювиш воситаси шимдирилган юмшоқ латта билан артиш керак.
🔵 Уй ичидаги ёқимсиз ҳидни йўқотиш учун қоғозга солинган озгина қаҳвани бирор жойга ташлаб қўйинг.
🔵 Тухум пўстлоғини ташлаб юборишга шошилманг. Аксинча, 1 литр сувга солиб, 4 кун сақланг. Шундан сўнг ундан гул ва ўсимликлар учун озуқа сифатида фойдаланиш мумкин.
🔵 Сабзавотлар қанча кам вақт, салқин, қуруқ жойда турса, унинг таркибидаги витаминлар шунча кўп сақланади.
🔵 Редискани истеъмол қилишдан олдин 15 дақиқа сувга ивитиб қўйинг.
🔵 Лакланган мебелингизда тирналган излар бўлса, ўша жойни йодга ботирилган пахта билан бўяб олишингиз мумкин.
🔵 Лакланган мебелларни намланган мато билан асло арта кўрманг, у хиралашиб қолади. Яхшиси духоба билан тозалаган маъқул.
🔵 Тухум оқининг тезроқ кўпиришини истасангиз, унга бир чимдим туз ташланг.
🔵 Гарнир учун тайёрланадиган гуручни буғда пиширсангиз, у бир-бирига ёпишмай, дона-дона бўлиб пишади.
🔵 Ун ва гуруч сақланадиган идишга мих ёки шунга ўхшаш металл парчаси солиб қўйсангиз, унга мита тушмайди.
🔵 Бодринг ва помидордан тайёрланган тузламалар қирсиллаб туришини истасангиз, унга ерқалампир (хрен)нинг ёш баргларидан қўшиб тузланг.
🔵 Кечпишар олмаларни узоқ вақт асраш учун уларнинг ҳар бирини алоҳида қоғозга ўраб, қоронғу жойда сақланг.
🔵 Товуқ гўштини қовуришдан 7 дақиқа олдин совуқ сувга солиб қўйсангиз, у қип-қизил бўлиб пишади.
🔵 Уйингиз янги таъмирдан чиқарилиб, ундан бўёқ ҳидлари кетмаганми? Бунинг йўли жуда осон. Саримсоқпиёз бўлакларини уйнинг бурчакларига қўйиб чиқсангиз, ҳиддан асар ҳам қолмайди
#maslahat
🌸☘️🌸☘️🌸☘️🌸☘️🌸☘️🌸☘️
。゚゚・。・゚゚。
゚。реакция қолдиринг💕
゚・。・
Улашинг, Кузатинг ва Яқинларингизни таклиф қилинг 🔜 Фойдали канал ➖⬇️
┄┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄
@UDDABURON_AYOLLAR
┄┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄
@SARAMASLAHATLAR