#маҳорат_мактаби
Бемаврид қўшимчалар
Сценарийми, кўрсатув ё эшиттириш матними, нутқ, маъруза ё мақолами, нима ёзишимиздан қатъи назар, ортиқча сўз ва қўшимчаларни ўйлаб ишлатишимиз керак.
Илм эгаллашга
бўлган интилиш, спортга
бўлган қизиқиш ва ҳоказо. Бу “
бўлган”ларнинг нима кераги бор, тушуниб бўлмайди. Фаросатимиз оқсаши оқибатида “бўлган”ни “бўлмаган”га айлантиряпмиз.
“
Бежиз” сўзига -
га, “
ҳозир” сўзига -
да қўшиш расм бўлди. Руслар “
в сейчас”, инглизлар “
at now” демайди. Бошқа халқлар ҳам “
ҳозир”га бундай қўшимча қўшмайди. Биз қачон, қаердан ўргандик, шуни сира англаб бўлмайди.
Қўшимчалар орасида -
лик масаласида ҳам иш пачава. Бу қўшимчани бўлар-бўлмас жойларга зўрлаб киритяпмиз. Борган
ликлари, келган
лиги, бошқа шакли – бориш
лик, келиш
лик... буни ёзган ҳам қийналади, ўқиган ҳам, эшитганнинг эса энсаси қотади.
Анвар Бобоев,
таниқли журналист
@tahrir_uz