#Янги_нашр (+видео)
“Судьялар одоби кодексига шарҳлар” нашрдан чиқдиЯнги таҳрирдаги Судьялар одоби кодекси уч тилда (ўзбек, рус, инглиз) нашр этилгани ҳақида
ахборотда ушбу ҳужжат қоидаларини кенгроқ тушунтириш, ҳуқуқий, ижтимоий, маърифий аҳамиятининг изоҳи сифатида
“Судьялар одоби кодексига шарҳлар” китоби ҳам тайёрланаётгани маълум қилинганди.
Куни кеча “Судьялар одоби кодексига шарҳлар” китоби босмадан чиқди.
Китоб Судьялар одоби кодекси қоидаларига содда услубдаги шарҳлардан иборат эмас. Ундан одоб ва ахлоқнинг асоси бўлган маънавиятга дахлдор сўзларнинг луғавий маънолари ҳам ўрин олган. Мақсад - маънавият ва маърифатни ифода этадиган тушунча, ибора ва атамаларнинг маъносини кенгроқ тушуниши орқали судьялар ҳамжамияти вакилларининг маънавий дунёқарашини янада бойитишдан иборат.
Зотан, улуғларимизнинг ўгитларига кўра, ОДОБ инсоннинг нафақат сўзи, балки феълида ҳам акс этиши лозим. Ҳалоллик ва поклик, нафс тарбияси, эзгуликка интилиш ҳам одоб билан амалга ошади.
Кенгаш матбуот
хизмати