Смотреть в Telegram
Сурхон адиблари Пардаев Шавкат Низомович (Шавкат Низом) 1961-йилнинг 13-январида Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида зиёли оиласида туғилган. 1968-йилда шу туманнинг 1-ўрта мактабига ўқишга бориб, 1978-йилда мактабни Олтин медал билан тугатади. Шу йили А. Н. Островский номидаги Тошкент театр ва рассомчилик санъати (ҳозирги Санъат ва маданият) институтининг театршунослик бўлимига ўқишга киради. 1983-йилда институтни тугатиб, Маннон Уйғур номидаги Сурхондарё вилоят мусиқали драма театрига ишга келади. 2007-йилда у Термиз санъат коллежига ишга таклиф этилади. Мазкур даргоҳда Режиссура ҳамда Драматургия асослари ва сценарий маҳорати фанидан ёшларга сабоқ беради. 2020-йилдан Термиз Давлат университетида ишлаб келмоқда. Пардаев Шавкат Низомович (Шавкат Низом) ижодий фаолияти давомида вилоят ва Республика матбуотида санъат соҳасига бағишланган 100га яқин мақолалар чоп эттирган. Унинг турли мавзуларга бағишланган “Хонадон”, “Сўнгги қурбон”, “Осмонсиз уй”, “”Карра-карра , “Қўлдош билан Ражабгул”, “Афандизода”, “Илондара” каби пьесалари Ўзбекистон ва Қозоғистон театрларида саҳналаштирилган. 2014-йилда Пардаев Шавкат Низомович(Шавкат Низом)нинг ўзбек халқининг 5500 йиллик тарихига бағишланган “Тўққиз хоқон салтанати” тарихий романидан парча “Шарқ юлдузи” журналининг 3-сонида эълон қилинади, 2016-йилда ушбу роман “Ўзбекистон” нашриётида чоп этилади. Пардаев Шавкат Низомович(Шавкат Низом)нинг “Истиғфор” номли қиссаси “Шарқ юлдузи” журналининг 2017-йил 5-, 6-сонларида, “Дўлта” номли қиссаси эса “Шарқ юлдузи” журналининг 2021йил 6-сонида босиб чиқарилди. https://t.center/Surxonadabiyoti/6297
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств