Смотреть в Telegram
Сир Ҳазрати Исо алайҳиссаломда кулиш ғолиб экан. У киши бир гапириб, бир табассум қилар эканлар. Ҳазрати Исонинг қариндошлари Яҳё алайҳиссалом эса кўп йиғларканлар. Бир куни Яҳё алайҳиссалом Исо алайҳиссаломдан сўрабдилар: — “Эй Исо, Аллоҳдан қўрқмайсизми? Мунча куласиз?”. Исо алайҳиссалом: — “Аллоҳдан умидингиз йўқми? Нега йиғлайверасиз?”. Иккалаларининг ўрталарида ҳукм қилиш учун Аллоҳ таоло бир фариштани юборибди. Фаришта шундай жавоб берган экан: — “Кўпчиликнинг орасида Исо алайҳиссаломнинг ҳолати яхши. Чунки одамларни маъюс, ноумид қилиб қўймаслик керак. Хилватда эса Яҳё алайҳиссаломнинг ҳолати яхши”. ♻️Бошқаларга #УЛАШИНГ❗️ ═══════════════════ 📖 Қурьон Тинглаш 👈🏼 🌀 Қурьонни Ўрганиш 👈🏼 🎙 Долзарб Маърузалар 👈🏼 «МАЬРУЗАЛАР ОЛАМИ» КАНАЛИ УЛАНИШ УЧУН КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств