Смотреть в Telegram
Дуо билан «жазоланг»! Фарзандимизни қарғаётганимизда тилимиздан учаётган қарғиш аввал ўз кўксимизга қадаладиган ўқ бўлишини ўйламаймиз. Шу ўринда ривоятгами, ҳикоятгами ўхшаган бир нарса эсимга тушиб кетди. Бир одамнинг авлодида отасини уриб, отасига қўл кўтарган оқпадар деган лаънатни кўтариш одат тусига айланган экан. Буни қарангки, ўша авлоднинг оталари ўзига қўл кўтарган ўғлини «Илоҳим, вақти келиб сен ҳам фарзандингдан калтак егин! Илоҳим, рўшнолик кўрма!» деб қарғар экан. Қарғишнинг кучи билан авлоднинг бу ношойиста одати қон суриб бораверибди. Шу авлоднинг бир пайтлари отасини уриб оқпадар бўлган бир вакилини ҳам ўғли калтаклабди. Бир неча кун бағрини захга бериб ётган ота ўйлай-ўйлай шундай аҳд қилибди. У маҳалланинг кексаларини ва масжид имомини уйига чақириб «Азизлар, келинглар, ўғлимни дуо қилайлик. Бизнинг авлод фарзандини қарғаб ўғлининг калтаги остида эзғиланишни одат қилиб олди. Менинг боламни дуо қилайлик, - деб қўлини дуога очибди ва илоҳим, сенга аҳли солиҳ, ота-онасига меҳрибон, қобил фарзандлар насиб қилсин! Ҳеч қачон фарзандинг юзингга тик қарамасин!» деб ўғлини дуо қилибди. Отасининг дуосидан қаттиқ таъсирланган ўғил ўкириб йиғлаганча ўзини отасининг оёғига ташлабди ва шу авлод қарғиш урган одатидан қутулибди... "Қарғишдан сақланинг" китобидан. 🔎 @ShayhSaboqlari ✔️
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств