* * ***
Октябрь ҳақидаги энг гўзал шеърни...
Табиат ёзди...
Олов рангда боғ- роғларга кириб келди Куз.
Энди бунда яшилланган япроқлар оздир,
Ҳар дарахтдан тўкилмоқда алвонранг бир Сўз.
Вақт дегани уст- бошимиз бўяди оққа,
Йиллар аро кимдир манзил, муродга етди.
Қанча латиф туйғуларни қўйдим тупроққа,
Қалбим шеърсиз томонларни ахтариб кетди.
Эй умримнинг руҳи синиқ бир кенжа ойи,
Эй тонглари тўйга туташ гўзал бир фурсат.
Бу дунёнинг борми ҳазон етмаган жойи,
Сўлганда ҳам минг бор гуллаб яшашни ўргат!
Самариддин Саййидзод
@Sayyidzod