Смотреть в Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
НАҲОТ СИЗНИ ТАШЛАБ ҚЎЙСА 🥀 Бир куни мушкул бир муаммо қаршимда кўндаланг бўлди. Ундан халос бўлиш йўлларини қидира бошладим. Туни билан кўзимга уйқу келмади. Эртага бўладиган ишдан хаёлим паришон эди. Шу он яна ичимда иймон сас берди: “Сен ўз ишингнинг бошқарувчисимисан? Эртанги кун ташвишларини ҳам елкангга ортмоқлаб олибсан, худди сендан бошқа сенинг ишингни бошқарувчи йўқдай. У ҳолда онангнинг қорнидан ер юзига бир парча гўшт ҳолатида тушганингда, онгсиз, шуурсиз, нутқсиз, кичкина ўрмаловчидан ҳам ўзини ҳимоя қила олмайдиган пайтингда ким сенинг ишингни бошқарган! Ундан ҳам олдинроқ — ҳали ҳомила пайтингда сени тарбия қилган, кейинчалик гўдаклик лаҳзаларингда ҳар бир ҳолингга мувофиқ ва муносиб эҳтиёжларингни таъминлаб турган ким эди? Сени шу қадар асраб-авайлаб парваришлаган, кейин ҳам ҳар бир ҳолингга мувофиқ ва муносиб ишингнинг тадбирини кўрган зот — Аллоҳ наҳот энди ҳимоясиз ўз ҳолингга ташлаб қўйса? 🦋 Билдимки, хотиржамлик манбаи танҳо иймондир! 👇👇👇 @sanamjon_1 @psixolog_munisaxoliqova
Telegram Center
Telegram Center
Канал