Ассалому алайкум! Хайрли кеч муҳтарам ижодкорлар!
Мен ҳам ҳозир барча табрикномаларни ўқиб қолдим!
🎄🎄🎄🎄🎄
Шу сабаб,анча кеч бўлганига қарамай, ушбу фурсатдан фойдаланиб Ҳурматли Сайёра Эркиновнани муборак таваллуд айёми билан табриклайман!
Сайёра Эркиновна!
Сизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, сиҳат-саломатлик, ижодий баркамоллик тилайман!
Бугун ўзбек адабиёти ва журналистика соҳасида енг шимариб, кунни тунга улаб, жонкуярлик ва фидоийлик билан меҳнат қилаётган етук ижодкорлардан бири Сиз десам муболаға бўлмайди.
Мана шу машаққатли ва шарафли ишда сизга омад ёр бўлсин!
Ҳаммамизга аён-ки, Сиз кўзлаган марралар жуда баланд, мақсадингиз Улуғ!
Яъни, Сиз Буюк устозимиз Эркин Самандаров тутган байроқни янада баланд кўтаришдай хайрли мақсад йўлида қалам тебратмоқласиз!
Аммо, бир нарсани албатта таъкидлаш керак-ки Ўзбек адабиётида ўз овозингиз, ўз сўзингиз бор адибасиз.
Энг қувонарлиси шуки, Сизнинг ижодда Улуғ устоз рангги ва нафаси уфуриб туради. Бу биз мухлислари учун қадрли, қувонарлидир.
Шу сабаб Сизга ҳамиша омад ва ғайрат тилайман!
Сиздан, янги-янги дурдона асарлар кутиб қоламиз!
Омон бўлинг!