🌷РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ КАМТАРЛИКЛАРИ
☪️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "
Мен бир қул каби (овқат)
ейман. Бир қул каби ўтираман. Зеро, мен бир қулман", дедилар.
Расули акрам пайғамбар бўлишларига қарамай жуда камтар инсон эдилар.
♨️ Пайғамбаримиз алайҳиссалом фақат тил билан эмас, амал билан ҳам кўпчиликка ўрнак эдилар.
❇️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бандаликлари билан фахрланар, Аллоҳга қул эканларини айтишдан тортинмасдилар. У зотнинг қалблари тавозеъ хислати билан зийнатлангани боис оддий бандаларга хос турмуш тарзини маъқул кўрганлар. Қул қандай яшаса, шундай яшаганлар, қул қандай ўтирса, овқатланса, шундай ўтирганлар, таомланганлар.
💐 Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг юриш-туришларида, умуман ҳаётларида мутакаббирларга хос биронта ҳам жиҳатни кўрмайсиз. Ҳаммаси оддий ва улуғвор.
📚 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг "Камтарлик ва кибр" китобидан олинди✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ👇🏼
➥ https://t.center/+ggiFcSwWZ80zNzUy
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻