Смотреть в Telegram
⚡️ Сотувчи товарни ўз вақтида топширмаса, бажарилмаган қисм учун пеня тўлайди “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги лойиҳа биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати хабар берди. Хабарга кўра, ушбу қонун лойиҳаси билан сотувчи истеъмолчига шартномада кўрсатилган муддатларда товарни топширмаган тақдирда, мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига пеня тўлаши назарда тутилган. Бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товар баҳосининг 100 фоизидан ошиб кетмаслиги, пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмаслиги белгиланмоқда. Шу билан бирга, сотувчи товарларни истеъмолчига топширишнинг кечикиши истеъмолчининг айби билан содир бўлганлигини исботласа, пеня тўлашдан озод этилади. ROST24.uz | Telegram | Facebook Instagram | YouTube | Tezkor
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств