📂 Давлат хизматини ривожлантиришга қаратилган жами 19 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган
брифингда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова маълум қилди.
⚡️Vacancy.argos.uz портали орқали 70 та вазирлик ва идора ҳамда барча туман (шаҳар) ҳокимликларидаги вакансиялар бўйича жами 35 214 та танлов ўтказилди, уларда 1 млн 110 мингдан ортиқ номзодлар қатнашди. Танловлар натижасида номзодларнинг 18 813 нафари ишга қабул қилинди.
⚡️Танлов ғолибларининг 6 737 нафари 30 ёшгача бўлганлар, 6 615 нафари аёллар, 3 047 нафари давлат хизматига биринчи маротаба қабул қилинганларни ташкил этади.
⚡️Шунингдек, портал орқали вазирлик ва идоралар тизимидаги ташкилотлардаги ногиронлиги бўлган шахсларга мўлжалланган 8 850 дан ортиқ вакант лавозимга танлов эълон қилиниб, 3 398 нафар ногиронлиги бўлган шахслар турли даражадаги лавозимларга ишга қабул қилинди.
⚡️2 534 та ташкилотлар “
hrm.argos.uz” электрон платформасига уланди ҳамда 94 мингга яқин давлат хизматчиларининг маълумотлари рақамлаштирилди ва 339 мингдан ортиқ кадрларга оид идоравий ҳужжатлар тизим орқали қабул қилинди.
⚡️Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини амалга оширишга мўлжалланган Ягона онлайн масофавий таълим “
edu.argos.uz” платформаси жорий этилди.
✍️ Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк