Бугун ёшларнинг суянган устози, катта олим, адабиётшунос, таржимон, Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон таваллуд топган кун* * *
Набирамнинг кўзига
Тикилиб туриб
Бобомни кўрдим.
«Ассалому алайкум!» – дедим бобомга.
Набирам кўзлари
Майин жилмайди…
ЧУНКИБу бола Машрабнимас,
Нитшени севар.
«Улисс»ни ўқийди,
Чунки
«Ўтган кунлар»
Ўтган кунлар дейди.
Мактабда дарс берган
Акасининг жаҳли чиқади,
Чунки у
Нитшени билмас,
«Ўтган кунлар»ни
Кинода кўрган.
Кекса ота анграйиб қарайди
Икки ўғлига,
Чунки у
Нитшениям,
Қодирийниям
ўқиган эмас.
* * *
Суйдигимнинг сочлари қора –
Дардим каби.
Суйдигимнинг киприги узун –
Дардим каби.
Суйдигимнинг лаблари ширин –
Дардим каби.
Суйдигимнинг кўзлари яшнар
Дардим каби.
ШОИРБекор гап: шоирни жангчи атамоқ,
У ёлғиз одамнинг сўнгги алами.
Шоир – бу очуннинг капалак мисол
Энг чиройли ва энг ожиз одами.
Устозни таваллуд айёми билан қутлайман. Илоҳим, ҳамиша соғ бўлсин, омон бўлсин, ёнимизда бўлсин! Табрик ўрнида қуйидагиларни ҳавола этаман...Хуршид Даврон. Шоирнинг ўзи ўқиган: "Бир кун албат қўмсаб борурман..."
Хуршид Даврон шеърлари:
"Табассуминг ёдимда ҳамон"Хуршид Даврон шеърлари менинг таржимамда: Xurşid Davran (Azərbaycan dilində)Хуршид Даврон шеъри:
"Сизга ишонардим, сизни севардим..."
(Шеърни аёлим Мақсуда Йўлдошова ўқиган)#қутлов |
@Rahmat_Bobojon